Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт журналистлари АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлашди
Фото: Getty Images
«Челси» таянч яримҳимоячиси Н’Голо Канте Англия спорт журналистлари уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Журналистларнинг ҳисоблашича, иккинчи ўринни «Челси»нинг бошқа бир футболчиси Эден Азар эгаллаган, «Тоттенҳэм» аъзоси Деле Алли учликни якунлаган.
«Бу мукофотни олиш мен учун катта шараф. «Челси»да ва АПЛда дунёдаги энг зўр футболчилар ўйнайди. Англия спорт журналистлари уюшмаси мени танлашганидан фахрланаман», — деган Канте.
Жорий мавсумда Н’Голо Канте АПЛда 33 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган. Аввалроқ у Профессионал футболчилар касаба уюшмаси томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган эди.
2015/16 йилги мавсумда франциялик ушбу ярим ҳимоячи «Лестер» таркибида Англия чемпиони бўлганди.
Мавзуга оид
13:00 / 01.12.2025
«Реал» пешқадамликни бой берди, «Арсенал» ҳам очко йўқотди. Кун ўйинлари
16:06 / 29.11.2025
Лондонда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
13:13 / 26.11.2025
«Сити» ютқазди, «Челси» «Барса»ни аямади. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:29 / 28.09.2025