Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия турк ҳарбийларига сиёсий бошпана тақдим этди
Фото: dpa
Германия турк ҳарбийларига сиёсий бошпана тақдим этди. Улар ГФР ҳукуматига шундай илтимос билан Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз бергач, чиқишган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Таъкидланишича, Германия дипломатик паспортлари бўлган фуқароларнинг биринчи мурожаатларини қаноатлантирган.
Аввалроқ 250 нафардан ортиқ турк ҳарбийлари ва дипломатлари Германия миграция хизматларидан сиёсий бошпана сўрагани хабар қилинганди.
ГФР ҳукуматининг қайд этишича, бу инсонларнинг бари Туркияда Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумонланиб таъқиб қилинмоқда.
Мавзуга оид
16:04
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026
Германия НАТОнинг кенг кўламли машқларини қабул қилмоқда
11:45 / 16.01.2026