15:31 / 10.05.2017
6393

Наггетссевар твити Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

Фото: Getty Images

Жорий йилнинг 6 апрелида Картер Уилкерсон Wendy’s тармоғи билан йиллик наггетслар заҳираси учун 18 миллион ретвитга эга бўлиши ҳақида ёзиб, компания билан баҳс бойлаганди. 

У эртасигаёқ 800 мингдан ортиқ ретвит тўплашга муваффақ бўлди. Ҳозирда Уилкерсон Twitter'даги энг машҳур пост эгаси телебошловчи Эллен Деженересдан ўтиб кетди. Унинг пости 3,5 миллиондан ортиқ ретвит ва 930 мингдан зиёд лайкка эга бўлди. 

Картер Уилкерсоннинг ютуғи Гиннеснинг Рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд қилинди.  

Картер Эллен Деженереснинг рекордидан ўтган тақдирда, Dave Thomas Foundation хайрия фондига 100 минг доллар ўтказишга ваъда берган Wendy`s ресторанлар тармоғи ваъдасига вафо қилди. 

 

Top