Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ФҚБ директорини ўз лавозимидан бўшатди
Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюроси директори Жеймс Комини ўз лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида маълум қилинди.
"Бугун президент Дональд Трамп ФҚБ директори Жеймс Комини унинг ваколатлари тугатилгани ва у ўз лавозимидан четлатилганидан хабардор қилди", деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер.
"ФҚБ – энг севимли ва ҳурматга сазовор институтлардан бири ва бугунги кун бизнинг ҳуқуқ-тартибот ҳамжамиятимиз дурдонаси учун янги давр бўлади", деб айтган Трамп.
Коми бу лавозимга аввалги президент Барак Обама томондан 2013 йилда 10 йиллик муддатга тайинланганди. Коми бу муддатни тўлиқ ишлашни режалаштирганди.
Коми Трампга қарши унинг "Россия билан алоқаси борлигини" текшириш мақсадида тергов олиб борган. Оқ уйда ҳам, Кремлда ҳам Трампга қўйилаётган бу айбловлар рад этилмоқда. Шу билан бирга Трампга сайловларда ютқазган Хиллари Клинтон ҳам Комини ўзининг мағлубиятида айблаганди.
Мавзуга оид
13:40 / 25.11.2025
АҚШ суди ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Комига қўйилган айбловларни рад этди
12:35 / 27.09.2025
Трамп ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Комига қарши айблов қўйилишига эришди
22:41 / 22.08.2025
ФҚБ агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди
15:41 / 10.07.2025