Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbek Tigers’нинг кубаликларга қарши таркиби маълум
Фото: Kun.uz
WSB чорак финалида Кубанинг Cuba Domadores жамоасига дуч келган Uzbek Tigers жамоаси 13 май куни Самарқандда биринчи жангларни ўтказади.
Бокс федерацияси матбуот хизмати «Кун»га Самарқандда рингга кўтариладиган ўзбекистонлик боксчилар номини маълум қилди.
-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев
-64 кг: Иқбол Холдоров
-75 кг: Исроил Мадримов
-91 кг: Санжар Турсунов
Жавоб беллашувлари 19 майга белгиланган.
Мазкур мусобақа ўзбекистонликлар учун ҳисоб бўйича иккинчисидир. Бир йил аввал Uzbek Tigers дебют мавсумида ярим финалга қадар етиб борган бўлиб, финал остонасида айнан Cuba Domadores’га имкониятни бой берганди. Кейинчалик кубаликлар чемпион бўлишганди.
Агар Uzbek Tigers жиддий рақибга қарши иккиталик жангда ғалаба қозонса, ярим финалда Italia Thunder - Colombia Heroicos жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади.
Ярим финал учрашувлари 9-10 ва 23-24 июнга мўлжалланган. Финал 30 июн ва 1 июль кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025