Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция бош вазири ва ҳукумати истеъфога кетди
Фото: Fotolia / fanfan
Франция президенти Франсуа Олланд Эммануэль Макроннинг президентлик ваколатларини бажаришга киришиши арафасида 10 май куни мамлакат бош вазири Бернар Казнев ва у бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси истеъфосини қабул қилди.
Шунингдек, 10 май куни мамлакат конституциявий кенгаши Францияда ўтган сайловлар натижаларини тасдиқлади.
"Конституциявий кенгаш президентлик сайловларидаги расмий натижаларни эълон қилгани муносабати билан ва республика анъанасига кўра, мен ўз истеъфоим ва ҳукуматимнинг истеъфосини маълум қиламан", деб мурожаат қилган Казнев Олландга.
Олланд ўз навбатида истеъфони қабул қилди. У ўз ваколатларини Макронга 14 май куни топширади.
Мавзуга оид
22:41 / 02.03.2026
Озод бўлиш учун қўрқув уйғотишимиз керак – Макрон Франция ядровий стратегияси ўзгарганини эълон қилди
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
11:21 / 28.02.2026
Еврокомиссия ЕИ—Меркосур келишувини вақтинча қўллайди
14:21 / 23.02.2026