Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёш энергиясидаги илк стратосфера самолёти ҳавога кўтарилди
Фото: Trendymen
Швейцариянинг Пайернида SolarStratos’нинг биринчи парвози муваффақиятли якунланди. Стратосфера самолёти фақатгина қуёш энергиясидан фойдаланади. Учувчи Дамиан Хишье SolarStratos’ни 300 метр баландликка кўтариб, у ерда 7 дақиқа давомида бўлиб турган ҳамда ерга қайта муваффақиятли қўндирган.
Барча конструкцияни етарли қувват билан таъминлаш учун унга жуда йирик қанотлар ўрнатилди, уларнинг узунлиги 25 метрга тенг. Қанотлар қуёш панеллари билан қопланган, улар двигатель учун энергия ишлаб чиқаради.
SolarStratos стратосферага эса 2019 йилда парвоз қилади. Ишлаб чиқарувчи компания туристлар учун катта баландликка тижорий парвозларни ташкил этишни режалаштирган.
Мавзуга оид
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:29 / 06.11.2025
АҚШда UPS самолёти ҳалокати қурбонлари сони 12 нафарга етди
19:03 / 29.10.2025