16:23 / 13.05.2017
6569

Жон Терри АПЛ тарихида рекорд ўрнатди

«Челси» клуби ҳимоячиси Жон Терри Лондон клуби сафида АПЛда ғолиб бўлди ва шу тариқа мусобақа тарихида совринни бешинчи бор қўлга киритган илк жамоа сардорига айланди.

Англия Премьер-лигаси 1992 йилда таъсис этилган. Ўшандан бери Терри «Челси» таркибида 2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15 ва 2016/17 йилги мавсумларда чемпион бўлган.

Аввалги рекорд «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Рой Кинга тегишли эди. У «МЮ»га 1997 йилда сардор бўлган ва совринни тўрт бор - 1998/99, 1999/2000, 2000/01, 2002/03 йилги мавсумларда ютиб олган.

Top