Тошкентда «Баҳорги аёллар веломарафони» бўлиб ўтди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
13 май куни Тошкент шаҳрида «Баҳорги аёллар веломарафони» бўлиб ўтди. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, Бутунжаҳон оила кунига бағишлаб ташкил этилган мазкур веломарофон Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда мамлакат велосипед спорти Федерацияси ташаббуси билан ўтказилди. Мусобақа уч ёш тоифасида ташкил этилди.
Биринчи тоифадан 18 -30 ёшли хотин-қизлар ўрин олганди, 31-45 ёшли иштирокчилар иккинчи тоифага ажратилди. Учинчи ёш тоифасини эса ёши 45дан ошган аёллар ташкил этишди. Марафонда нафақат профессионал спортчилар, шунингдек, санъат ва спорт юлдузлари ва ҳаваскорлар иштирок этишди.
Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб жами 5 км масофада ўтказилган марофонда бир ярим мингдан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди. Натижалар қуйидагича кўриниш олди:
Профессионал спортчилар баҳси
1. Маргарита Мисюрина
2. Ольга Жантуганова
3. София Каримова
18-30 ёшли хотин-қизлар ўртасида
1. Алена Ширакалова (Тошкент)
2. Адолат Сотволдиева (Тошкент)
2. Маҳлиё Нуркиева (Тошкент вилояти)
3. Ҳилола Дилмуродова (Тошкент)
3. Елена Галика (Тошкент вилояти)
3. Дилдора Софиева (Тошкент)
31 – 45 ёшли аёллар ўртасида
1. Ольга Дробишева (Тошкент)
2. Ольга Шаталова (Тошкент)
2. Шоҳиста Содиқова (Тошкент вилояти)
3. Евгения Иратова (Тошкент)
3. Ҳулкар Абдужаппарова (Тошкент вилояти)
3. Светлана Апсетова (Тошкент вилояти)
45 ёшдан катта аёллар ўртасида
1. Светлана Исаева (Тошкент)
2. Светлана Ширкаева (Тошкент)
2. Дилфуза Оллоёрова (Тошкент вилояти)
3. Фирдаус Деминская (Тошкент)
3. Алёна Полякова (Тошкент вилояти)
3. Гулчеҳра Периткулова (Тошкент вилояти)
Веломарафон якунида ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбаева иштирок этди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

16:16 / 16.05.2025