Усэйн Болт ҳалок бўлган дўсти учун қабр ковлашда ёрдам берди (видео)
Интернетда 8 карра Олимпия чемпиони, ямайкалик машҳур енгил атлетикачи Усэйн Болт ўзининг кўп йиллик дўсти, йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган Жереми Мэйсон учун қабр ковлашда шахсан ёрдам бераётгани видеоси пайдо бўлди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Енгил атлетика бўйича Буюк Британия жамоаси аъзоси, баландликка сакраш бўйича Олимпия совриндори бўлган Мэйсон 20 апрелда мотоциклда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлган.
Мэйсон 34 ёшда бўлган. Болт у билан 2002 йилдан бери дўстлашиб келган.
Bleacher Report нашрининг маълум қилишича, Болт дўсти Ямайка пойтахти Кингстонда ҳалок бўлганидан хабар топгач, воқеа жойига дўстининг яқинларини қўллаб-қувватлаш учун етиб келган. Мэйсон 21 майда дафн этилади.
Мэйсон Ямайкада туғилиб, 2006 йилгача шу давлат терма жамоаси учун иштирок этиб келган. У Пекиндаги 2008 йилги Олимпиада олдидан Буюк Британия терма жамоасига ўтган ва баландликка сакраш бўйича Олимпия кумуш медалини қўлга киритган.
Мавзуга оид
21:23 / 24.08.2020
Усэйн Болт коронавирус юқтириб олди
21:44 / 16.02.2020
Ҳўкизлар билан югуриш мусобақаси иштирокчиси Усэйн Болт рекордини ортда қолдирди - ОАВ
09:07 / 29.01.2020
Ямайка яқинида кучли зилзила юз берди
09:32 / 07.04.2019