Латвияликлар 100 йилдан кейин йўқ бўлиб кетишлари мумкинлиги айтилди
Латвияда туғилиш ва ўлимнинг жорий даражаси сақланиб қолса, унда латвияликлар миллат сифатида муқаррар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ригадаги офиси раҳбари, демограф Илмарс Межс Latvijas Avize нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Ҳар янги авлодда аввалгидан камроқ одам туғилганда, бу чексиз давом этиши мумкинмаслигини англаш учун мутахассис бўлиш шартмас. Латвия охирги 5 йил ичида 92 минг кишини йўқотди, бу эса аҳолининг 5 фоизини ташкил қилади. Бу маълумотлар асосида шуни прогноз қилиш мумкинки, бизга тахминан 100 йил қолди", деб айтмоқда мутахассис.
Унинг айтишича, Латвия мустақиллиги тиклангандан кейин 25 йил давомида туғруқ даражаси ўлим даражасидан анча кам бўлган. 2016 йилда ўлганлар сони туғилганлар сонидан 7 минг нафар кўп бўлган, бундан ташқари 10 минг латвиялик хорижий давлатларга миграция қилган. 5-10 йилдан кейин туғруқ даражаси янада камайиб кетади, чунки мамлакатда ота-она бўлиши мумкин бўлганлар анча кам бўлади.
Межснинг таъкидлашича, бу ҳолатни ўзгартириш мумкин. "Агар ҳар бир оилада жуда бўлмаса икки фарзанд, уч нафар бўлса ундан ҳам яхши, унда латвияликлар сони 100 йилдан кейин ҳам ўзгаришсиз қолади", деб айтмоқда мутахассис.
Eurostat маълумотларига кўра, Латвия Европа Иттифоқида мамлакатни тарк этувчи аҳоли ҳамда ўлимлар сони бўйича 2-ўринда туради. 1-ўринни эса Литва эгалламоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 25.12.2024
Хитойда ёлғиз инсонларни оила қуришга ундовчи тарғиботлар кучайтирилди
12:04 / 16.12.2024
Латвияда ФБК даъволари текширилгач коррупция аниқланмади
15:15 / 01.12.2024
Ўзбекистонда ўтган 10 ойда қарийб 800 минг туғилиш қайд этилди
23:30 / 26.11.2024