19:37 / 16.05.2017
9844

Сингапурда суперкарлар сотувчи улкан автомат барпо этилди

Сингапурда вендинг автомати (турли егуликлар, ичимликлар сотишга мўлжалланган қурилма) принципи бўйича бажарилган автомобиллар сотувчи антиқа дилерлик маркази қурилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

15 қаватли иншоотда 60 тагача машина жойлаштирилиши мумкин. Ушбу дилерлик маркази Autobahn Motors фирмасига тегишли бўлиб, унинг яратувчиларининг айтишича, улар шу тариқа шаҳарнинг юкланган кўчаларидаги жойдан тўғри фойдаланишни ҳамда креативлик намойиш қилишни исташган.      

Ушбу "вендинг" гаражининг катта қисми спорт машиналари ва суперкарлар ҳамда ҳашаматли ва турли классик машиналар билан тўлдирилган. Бу марказдаги машиналардан бирини кўриш учун унинг ёнидаги махсус сенсорли экранда ушбу машинани танлаш керак. Тизим машинани тахминан 2 дақиқа ичида пастга тушириб беради.   

Шунга ўхшаш "автомат" 2016 йилда АҚШнинг Техас штатида барпо этилганди. Уни Carvana дилерлик тармоғи қурган. Бироқ бу марказ Сингапурдагидан фарқли равишда, 8 та қаватга эга ва унга 30 тагача машинани жойлаштириш мумкин.

Top