Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Лавровга қандай махфий маълумотни тақдим қилгани ошкор бўлди
Фото: Оқ уй
ИШИД жангарилари ноутбукка яширилган бомба ёрдамида йўловчи самолётини портлатишни режалаштиришган. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Вашингтондаги учрашувлари давомида айнан шу ахборотни тақдим қилган, деб хабар бермоқда ОАВ.
Маълум қилинишича, жангариларнинг бу режаси ҳақидаги ахборотни АҚШга Исроил тақдим қилган. Исроил бу маълумотни ИШИД сафларига киритилган агентидан олган. Олинган ахборотга кўра, террорчилар ўз қабиҳ режаларини амалга ошириш учун ноутбук корпусида яширилган бомбани қўлламоқчи бўлган. Таъкидланишича, бундай бомбани аэропортдаги назорат вақтида аниқлаш қийин.
ABC журналистлари Трамп махфий ахборотни ошкор қилгани ва энди жосуснинг ҳаёти хавф остида қолганини айтишганди.
Бу орада Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер АҚШ президенти ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймаганини айтди. Унинг таъкидлашича, Лавров олган ахборот террорчиликка қарши курашда ёрдам беради, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
13:59 / 21.01.2026
«Қоидаларни ‘коллектив Ғарбʼ эмас, унинг битта вакили ёзмоқда» – Лавров АҚШ, НАТО ва Трамп ҳақида
11:54 / 21.01.2026