Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний Алишер Усмоновга жавоб қайтарди
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний миллиардер Алишер Усмоновга жавоб видеомурожаати билан чиқди ҳамда уни ўз фаолиятини бошлаётган видеоблогер, деб атади.
«Ҳурматли, Алишер Бурҳонович Усмонов, албатта, мен жавоб бераман ва сизнинг қандай муттаҳам эканингизни бандлар бўйича шахсан ўзингизга эслатаман, ҳамда қолганларга ҳам айтиб бераман. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, менинг сўзларим анча ишонарли чиқади», - деди Навальний ўз видеосида.
Шунингдек Навальний яқин вақт ичида тадбиркорга ўзининг тўла жавобини бериши ҳақида ҳам ваъда берган.
Аввалроқ Алишер Усмонов “Коррупция билан кураш фонди” асосчиси, сиёсатчи Алексей Навальнийга видеомурожаат билан чиққани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
16:30 / 05.09.2025
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ўзгарди
22:17 / 03.09.2025
Европа Иттифоқи суди Алишер Усмоновдан санкцияларни олиб ташламади
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
16:46 / 14.03.2025