Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норин туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Норин туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди.
«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, вилоят ҳокими иштирокидаги йиғилишда туманга янги ҳоким тайинланган. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларга шу вақтгача ўзига қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар сифатида фаолият кўрсатиб келган Дилмурод Қодировни туманнинг янги ҳокими сифатида таништирган.
Водийда ишчи гуруҳ текшируви. Туманлар раҳбарлари ишдан олинмоқда
Туманни 2012 йилдан бери бошқариб келган Аъзамжон Махмудович Султонов ҳафта бошида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона водийсига сафари давомида лавозимидан озод этилганди. У билан биргаликда туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ишдан кетган.
Мавзуга оид
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
10:59 / 19.09.2025
Норин тумани ҳокими контейнер уйга кўчиб ўтди
10:06 / 12.09.2025
“Тақиқни эътиборга олишмаяпти” – Норин туманида стадион ўрнида қуёш электр станцияси қуришмоқчи
11:54 / 02.09.2025