Эрон президентлиги сайловларида овоз бериш 2 соатга узайтирилди
Эрон президентлиги сайловларида овоз бериш 2 соатга: маҳаллий вақт билан соат 18:00дан 20:00гача узайтирилди.
Сайловларни ўтказиш штабида маълум қилинишича, бундай қарорни Эрон ички ишлар вазири Абдулроз Раҳмони Фазлий қабул қилди.
Штабнинг маълум қилишича, соат 17:00га кўра, тахминан 20 млн сайловчи овоз бериб бўлган. Давомат юқорилиги қайд қилинмоқда. Эронда овоз берувчилар умумий сони 56,41 млн кишини ташкил қилади.
Эрон президентлиги лавозими учун 4 нафар номзод кураш олиб бормоқда. Булар: мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний, собиқ бош прокурор Иброҳим Раисий, собиқ маданият ва ислом ориентацияси вазири Мустафо Оға Мирсалим ва собиқ саноат вазири Мустафо Ҳошими Тоба.
Сайловда ғолиб бўлиш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш керак. Агар сайлов натижаларига кўра бирор номзод бунга муваффақ бўлмаса, 2-босқич ўтказилади. Унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган 2 нафар номзод кураш олиб боради.
Мавзуга оид
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024