Жаҳон | 09:12 / 19.05.2017
4335
1 дақиқада ўқилади
Эронда президентлик сайловлари бошланди
Эроннинг бутун ҳудудида республика президенти сайловлари учун овоз бериш участкалари очилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
РИА Новости’нинг маълум қилишича, қарийб 63 минг участка очилган, овоз бериш жараёнида 56 миллион киши қатнашиши мумкин.
Давлат раҳбари лавозимига амалдаги президент Ҳасан Руҳоний, оятуллоҳ Иброҳим Раисий, собиқ вице-президент Мустафо Ҳошимий-Таба, шунингдек, консерваторлар номзоди Мустафо Оға-Мирсалим даъвогарлик қилмоқда.
Номзодлардан биронтаси ҳам сайловчиларнинг 50 фоиз овозини ололмаса, иккинчи тур белгиланади.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024