15:34 / 19.05.2017
6354

Трамп АҚШ президенти сифатида илк хорижий сафарини бошламоқда

Фото: AFP

Роналд Рейган давридан буён АҚШнинг барча президентлари илк хорижий сафарини Канадага ёки Мексикага уюштираётганди. Бу анъанани Саудия Арабистонига йўл олган Доналд Трамп бузди. Бу мамлакат у АҚШ президенти сифатида ташриф буюрадиган илк мамлакат бўлади.

Трамп 21 май куни Ар-Риёзда ўтказиладиган Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади.

Вашингтон ва Ар-Риёз муносабатлари Обама даврида совуқлашди, Трамп шу муносабатларни илиқлаштириш ниятида. У икки давлат ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича зид қарашларни биринчи пландан олиб, Эронга қарши ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирган.

Саудия Арабистонидан кейин Трамп Исроилга йўл олади. Трамп шунингдек, фаластинликлар етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашишни ҳам режалаштирган.

Кейинчалик Бельгия, Италия ва Ватиканга ташриф билан борилади.

Турне 9 кун давом этиши айтилган. Манбада ёзилишича, Трампнинг биринчи хорижий сафари у учун жуда муҳим. Шунингдек мамлакат учун ҳам.

Top