Жаҳон | 08:21 / 19.05.2017
6003
2 дақиқада ўқилади

Трамп ФҚБ раҳбари лавозимига асосий номзод номини ошкор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюроси директори лавозимига асосий даъвогар Жо Либерман ҳисобланишини айтди. У бу ҳақда ўзининг колумбиялик ҳамкасби Хуан Мануэл Сантос билан биргаликда берган матбуот-анжумани давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Фото: AP Photo/Pablo Martinez Monsivais

Трамп матбуот-анжуман давомида яқин орада ФҚБ раҳбари лавозимига асосий номзод номини расман эълон қилишини айтган. Бироқ у тафсилотларга берилмаган ҳамда Коннектикут штатидан собиқ сенатор Либерман ҳақиқатан ҳам ушбу лавозимга асосий номзод ҳисобланишини билиш мақсадида сўралган саволга "ҳа" деб жавоб берган.

Трамп ФҚБ директори Жеймс Комини 10 май куни адлия вазири, бош прокурор Жефф Сешнс тавсиясига кўра истеъфога жўнатганди. Трамп ўшанда ФҚБга бюрога нисбатан жамият ишончини қайтара оладиган раҳбарият топиш жуда муҳимлигини айтганди. Оқ уйнинг маълум қилишича, Коми Ҳиллари Клинтонга нисбатан ишни ёпиб ўз ваколатларини суистеъмол қилган.

Мавзуга оид