11:17 / 21.05.2017
8430

Ёқутистондаги шаҳарнинг тошқин остида қолиши хавфи эълон қилинди  

Фото: sakhaprass

Ёқутистондаги тошқинлар Среднеколимск шаҳрининг сув остида қолишига олиб келиши билан хавф солмоқда. Бу ҳақда республиканинг аҳоли фаолияти хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси раиси Юрий Зайцевга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

Среднеколимск яқинидаги Колима дарёсида сув сатҳи бир кун ичида 5 метрга – 1137 см гача кўтарилган. Хавфли баландлик 1200 см ни ташкил қилади.  

"Колима дарёсида катта тиқилиш борлиги ва Среднеколимск шаҳри сув остида қолиши хавфи борлиги қайд қилинмоқда. Эрталабдан 2 та портлаш иши ўтказилди, бироқ музни ёришнинг иложи бўлмади", дейилди хабарда.

Шунингдек, қор эриши билан Березовка дарёси сатҳи ҳам кўтарилмоқда.

"Березовка қишлоғи яқинида сув сатҳи критик баландликдан ошган, 36 та уй сув остида қолган, 7 та оила эвакуация қилинган. Сув сатҳи ошишда давом этмоқда. Воқеа жойида аҳолини эвакуция қилишга ёрдам бераётган тезкор гуруҳ иш олиб бормоқда", деб маълум қилди Зайцев. 

16 май куни Россия фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучков баҳорги тошқинлар сабабли Россиянинг учта субъектида фавқулодда вазият тартиби киритилганини маълум қилганди.   

Top