Жаҳон | 15:34 / 22.05.2017
25316
1 дақиқада ўқилади

Яҳудий кўчманчилари Юсуф пайғамбар қабрига бостириб киришди

Фото: Anadolu

22 май куни тонгда юзлаб яҳудий кўчманчилари Исроил хавфсизлик кучлари ходимлари ҳамроҳлигида Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи Наблус шаҳрида Юсуф пайғамбарнинг қабрига бостириб киришди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.

Фаластинликлар қўлларида тош ва шишалар билан уларга қаршилик қилишга ҳаракат қилишди, бироқ Исроил хавфсизлик кучлари уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ, резина ва жанговар ўқларни қўллашди. 

Яҳудийлар у ерда мусулмонлар пайғамбари Юсуф алайҳи саломнинг қабри жойлашган, деб ҳисоблашади. Бироқ кўп археологлар бу қабрга бор-йўғи бир неча юз йил бўлгани ва унга мусулмон Юсуф Ад-Дувайкат дафн этилганини таъкидлашади.

Иорданиянинг Ғарбий қирғоғи 1967 йилдан буён Исроил мустамлакаси остидадир.

Мавзуга оид