Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй Манчестердаги теракт бўйича чиқиш қилди
Фото: Globallookpress.com
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 23 майга ўтар кечаси Манчестерда содир бўлган ва 19 кишини ҳаётдан олиб кетган портлаш бўйича чиқиш қилди. Унинг сўзлари Reuters агентлиги томонидан келтирилган.
«Биз полиция томонидан террорчилик акти сифатида ўрганилаётган бу қўрқинчли ҳодиса бўйича тўла маълумотлар олиш устида ишламоқдамиз. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жабрланганларнинг яқинлари билан ҳамдардмиз», — деган у.
«Манчестер Арена» стадионида 22 май оқшомида портлаш рўй берди. Бу вақтда стадионда қўшиқчи Ариана Гранде ўз концертини тамомлаётганди, унга бир неча минг киши ташриф буюрган, уларнинг аксари болалар ва ўсмирлар эди.
Охирги маълумотларга кўра қурбонлар сони 19 нафар, яна 59 киши яраланган. Тиббиёт вакилларининг маълумотига кўра, кўпчиликда мих санчилиши туфайли жароҳатлар қайд этилган, портловчи ускуна михлар билан тўлдирилган бўлгани тахмин қилинмоқда.
Америкадаги манбалар бу портлаш худкуш террорчи томонидан содир этилганини айтишди.
Полиция бу ҳодиса «террористик акт» сифатида ўрганилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025
Сиднейда ўт очганлардан бирининг қуролини олиб қўйган киши қаҳрамонга айланди. Уни Трамп ҳам мақтади
15:05 / 25.11.2025