16:01 / 24.05.2017
13671

Тошкентдаги “Эски Жува” бозорининг икки тамагир ходими ушланди

Фото: asia-travel.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро Б.Тошевнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) аризасига асосан туман ҳудудидаги “Эски-Жува” АЖ деҳқон бозорида тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

Бозорнинг ижара шартномаси бўйича бўлим бошлиғи Шомил Окбаев тушумни назорат қилиш бўлими бошлиғи Болибек Элчинов билан олдиндан тил бириктириб, бозор ҳудудидаги 45-сонли дўконда гўшт майдалаш билан шуғулланиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Б.Тошевга фаолияти ноқонуний эканлигини айтиб, бу ишни давом эттириш учун 200 АҚШ доллари беришини талаб қилади. Тезкор тадбирда тамагирлар бозор қоровули Ш.Бехдиев орқали 200 АҚШ долларини олган вақтда ушланди.

Юқорида қайд қилинган ҳолат юзасидан қонунбузарлар Ш.Окбаев ҳамда Б.Элчиновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва улар қонун олдида жавоб беришларига тўғри келди. 

Top