19:40 / 25.05.2017
5901

Mail.Ru Group янги мессенжерни ишга туширмоқда

Mail.Ru Group TamTam хабарлар алмашиш бўйича мобил иловани ишга туширди. Янги илова телефондаги рақамлар билан мулоқот қилиш ва Mail.Ru Group лойиҳаларининг миллионлаб фойдаланувчилари орасидан дўстлар топиш имконини беради. Бу ҳақда Кун.uz’га “Одноклассники” матбуот хизмати хабар қилди.

Мессенжердан бутун дунё бўйлаб Android ва iOS’даги смартфонлар эгалари фойдаланиши мумкин. Илова Одноклассники ижтимоий тармоғининг “ОК Сообщения” мессенжери негизида ишлаб чиқилган ва уни иловалар дўконида алмаштиради.

TamTam ёрдамида шахсий хабарлар ва гуруҳ чатларида ёзишиш, gif-анимацияга эга стикерлар билан бўлишиш, фотосуратлар, видео ва аудиоёзувлар юбориш мумкин. Илова паст интернет-уланишда ҳам барқарор ишлайди, шунингдек, хабарларни офлайн-режимда ҳам юбориш мумкин – бу ҳолатда хабарлар интернетга уланганда автоматик тарзда юборилади.

Айтилишича, мессенжер бепул ва рекламасиз бўлади.

Top