17:40 / 25.05.2017
14818

ОПЕК таркибига янги аъзо қабул қилинди

Экваториал Гвинея ОПЕКнинг янги аъзосига айланди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид ал-Фалиҳ ташкилотнинг 172-саммити якунида маълум қилинди.

"Менимча ОПЕК таркибига янги аъзо қабул қилиниши яхши янгилик. Бу ташкилотнинг иш олиб бораётганини кўрсатади", деган у.

Шу тариқа, Экваториал Гвинея ОПЕКнинг 14-аъзосига айланди. Бунгача Жазоир, Ангола, Эквадор, Габон, Эрон, Ироқ, Кувайт, Ливия, Нигерия, Қатар, Саудия Арабстони, БАА ва Венесуэла ташкилот аъзолари ҳисобланишарди.

Экваториал Гвинея 2015 йилда кунига 250 минг баррель нефть қазиб олган (бу кўрсаткич бўйича дунёда 34-ўрин). 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат нефть захиралари 1,1 миллиард баррелни ташкил этган. 2014 йилда бу мамлакат 6,55 миллиард кубометр газ қазиб олган, 4,956 миллиард кубометр газни экспорт қилган. 2016 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра, мамлакат газ захиралари миқдори 36,81 миллиард кубометрни ташкил этган.

Top