Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Тошкентда аёл ўзини машина остига ташламоқчи бўлди
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида видеохабар қолдирилди. Унда аёл ўзини машина тагига ташлашга урингани тасвирланган.
Хабарда ёзилишича, кичик ҳалқа йўлининг Шота Руставели кўчаси билан кесишмаси яқинида бир аёл ўзини машина тагига ташлашга уринган. Йўлга югуриб чиққан аёлни уриб юборишига бир бахя қолган автомобилда ўрнатилган видеорегистратор воқеани тасвирга олган.
Автомобил тезлиги юқори бўлмагани туфайли ҳайдовчи вақтида тўхтаган ва фожианинг олди олинган.
Видеода йўлга югуриб чиққан аёл асабий ҳолатда экани ва ҳайдовчига қарата «Бўл!», дея бақирганини кўриш мумкин. Шундан сўнг аёл қўшни полосага ўтиб кетган.
Қайд этиш керакки, бу ҳафта ичида шундай ҳолат иккинчи марта юз беришидир.
21 май куни Амир Темур кўчасининг Тошкент телеминораси яқинидан ўтган қисмида бир аёл ўзини машина остига ташлашга урингани акс этган видеоёзув тарқалганди.
Унда шахси ноаниқлигича қолган пиёда ғаразли мақсадда яқинлашиб келаётган автомобиль йўлига ётиб олгани яққол кўринади. Ҳайдовчи эпчиллик қилиб автомобилни тўхтатган. Буни кўрган пиёда ҳеч нарса бўлмагандек, жойидан турган ва йўл четига чиқиб кетган.
Мавзуга оид
12:03 / 31.10.2025
Toyota янги IMV Origin моделини тақдим этди: бу машинани ҳар ким ўзи йиғади
12:07 / 25.10.2025
26 октябрдан 80-, 114- ва 127-сонли автобуслар BRT йўлагида ҳаракатланади
10:02 / 17.10.2025
Тошкентда автобус учун алоҳида йўлаклар бўладиган 10 та кўча номи маълум қилинди
16:49 / 14.10.2025