Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
200 миллион фунт! Моуриньо катта трансферларга тайёрланмоқда
Фото: Reuters
Ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Юнайтед» 200 миллион фунт сарфлаб, 4 нафар юлдуз футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Times хабар тарқатди.
Европа Лигасидаги ғалабадан кейин жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо кейинги мавсумда Чемпионлар лигаси ва премьер-лигада чемпион бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Шу мақсадни амалга ошириш учун португалиялик мураббий жамоа таркибини 4 нафар янги футболчи билан тўлдирмоқчи.
Манба маълумотига кўра, Моуриньо клуб бошқарув раиси Эд Вудвордга ҳимоячи, ҳужумкор ярим ҳимоячи ва Златан Ибраҳимович ўрнига «тўққизлик» ҳужумчи кераклиги ҳақида айтган.
Манчестерга келиши мумкин бўлган футболчилар қаторида «Бёрнли» ҳимоячиси, клуб тарбияланувчиси Майкл Кин, «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Эрик Дайер ва «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн номлари бор. «Торино» ҳужумчиси Андреа Белотти ҳам манчестерликларнинг қизиқишлари доирасида, аммо унинг трансфер нархи (100 миллион евро) қимматлик қилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:15 / 18.01.2026
«Сити» дербида таслим этилди, мухлислар Винини йиғлатишди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
21:25 / 05.01.2026
Аморимнинг кутилмаган истеъфоси. «МЮ» раҳбариятининг қарори қанчалик тўғри?
15:42 / 05.01.2026