07:49 / 26.05.2017
7982

Цукерберг Ҳарвардни ташлаб кетгандан 12 йил ўтиб илмий даража олди

Фото: Facebook.com/MARK ZUCKERBERG

Facebook асосчиси Марк Цукерберг Ҳарвардни ташлаб кетгандан 12 йил ўтиб ушбу нуфузли илм даргоҳининг илмий даражасини олди. Бу ҳақда Цукербергнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди

"Онажон, ўқишга қайтиб, илмий даражани оламан, деб сизга айтгандим-ку", деб ёзган Цукерберг хабарида. У ҳуқуқ бўйича доктор даражасини олди.

Бўлғуси миллиардер Ҳарвардда 2002 йилдан таълим ола бошлаган. 2004 йилда эса у Facebook ижтимоий тармоғи асосчиларидан бирига айланган ва уни ривожлантиришга кўпроқ вақт ажратиш мақсадида 2005 йилда ўқишни охиригача якунламай, университетни тарк этган. 

Top