01:14 / 27.05.2017
7910

Ҳалабда озод этилганидан кейин илк экскурсия ўтказилди

Фото: Global Look Press

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида террорчилардан озод қилинганидан кейин биринчи экскурсия уюштирилди. Шаҳарнинг эски қисмига бутун мамлакатдан ўқувчилар ва талабалар таклиф қилинди. Сайёҳлар орасида уруш вақтида ўз уйини тарк этиб, кўчиб кетишга мажбур бўлган Ҳалабнинг туб аҳолиси вакиллари ҳам бўлган.

5 йил ичида шаҳар террорчилар қўлидан жиддий зарарланган. Жаҳон архитектурасининг кўплаб дурдоналарини реставрация қилишга  тўғри келади. Бироқ деярли тегилмаган диққатга сазовор жойлар ҳам талайгина. Мисол учун, улар орасида 715 йилда қурилган масжид, Ҳалабнинг бош қалъаси ва улкан амфитеатр бор.

Суриядаги урушгача бу шаҳар мамлакатнинг асосий сайёҳлик марказларидан бири бўлиб, унга ҳар йили 7 млн га яқин одам ташриф буюрган.

Top