22:26 / 28.05.2017
4496

"Милан" мавсумдаги охирги ўйинида "Кальяри"га мағлуб бўлди

Италия чемпионатининг сўнгги 38-турида "Кальяри" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилди. "Сан-Элия" майдонида ўтган учрашув мезбон жамоанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.     

"Кальяри" ўйинчиси Жоао Педро 17-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Карлос Бакка пенальтини амалга оширолмай, ҳисобни тенглаштириш имкониятини бой берди. Бироқ 9 дақиқадан кейин "Кальяри" дарвозасига яна пенальти белгиланди ва Жанлука Лападула уни бехато амалга оширди. 75-дақиқада "Милан" Габриэл Палетта иккинчи сариқ карточкани олгандан сўнг озчилик бўлиб қолди. Мезбон жамоа қўшиб берилган вақтнинг 3-дақиқасида Фабио Пизакане голи эвазига ғалабани илиб кетди. 

Шу тариқа "Милан" 63 очко билан чемпионатни 6-ўринда якунлади. 47 очко тўплаган Кальяри 11-ўринни эгалламоқда, бироқ ундан кейин келаётган "Сассуоло" (46 очко) ва "Удинезе"да (45 очко) яна биттадан ўйин бор. 

Италия, А серияси. 38-тур

Кальяри – Милан – 2 : 1

Голлар: 1:0, Педро (17); 1:1, Лападула (72 (пен); 2:1, Пизакане (90+3).

Top