17:16 / 29.05.2017
5082

Тер Штеген "Барселона" билан шартномасини узайтирди

"Барселона" жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 25 ёшли дарвозабон билан 2022 йил ёзига қадар шартнома имзоланди. Тер Штегеннинг амалдаги шартномаси 2019 йил 30 июнга қадар белгиланган эди. 

Шартномани бекор қилганлик учун товон пули 180 млн евро этиб белгиланган. 

Тер Штеген 2014 йилда "Боруссия Мёнхенгладбах"дан "Барселона"га келиб қўшилган эди. Дарвозабон ҳозирга қадар каталониялик таркибида 93та расмий ўйинда майдонга тушган. 

Top