Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гризманн келажаги бўйича бир қарорга келди
«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн клуб раҳбариятига жамоани тарк этиш истаги борлигини маълум қилган. Бу ҳақда Deportes Cope журналисти Антонио Руиз хабар берди.
26 ёшли Гризманнга сўнгги вақтларда «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Атлетико» эса уни бошқа жамоага 85 млн фунт эвазига қўйиб юбориши мумкинлигини билдирган. Аввалроқ, Гризманн «МЮ»га ўтиш имкониятларини 60 фоиз деб баҳолагани ҳақида хабарлар чиққанди, бироқ кейинчалик француз футболчиси бу гапларни инкор этиб чиққан. Инглиз клуби 26 ёшли футболчига 14 млн евро маош тўламоқчи.
Испания чемпионатининг ўтган мавсумида Гризманн 36 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 9та голли узатмани амалга оширган.
Мавзуга оид
08:49 / 28.09.2025
«Реал» дербида 5 та гол ўтказиб ютқазди
13:23 / 27.09.2025
Мадридда дерби, «Арсенал» ва «Ливерпул»да қийин сафар. Ҳафта ўйинлари анонси
10:34 / 18.09.2025
Ливерпулда яна драма, «Бавария» «Челси»дан қасос олди. Кун ўйинлари
12:00 / 16.06.2025