09:31 / 31.05.2017
11809

Йирик қаҳвахоналар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Фото: 2do2go

«Шоколадница» қаҳвахоналар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Шоколадница»нинг минтақавий ривожланиш ва франчайзинг бўйича директори Максим Трубников RNS’га хабар берган.

Унинг маълумотларига кўра, тармоқ Ўзбекистон бозорига франшиза орқали чиқиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, «Шоколадница» қаҳвахоналар тармоғи «Шоколадница», «Кофе Хауз» ва «Ваби-Саби» тармоқларини бошқаради.

Унинг қайд этишича, компания Грузия ва Ўзбекистон билан ишламоқда, брендни Қозоғистонда очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Максим Трубниковнинг айтишича, компания Ўзбекистонда камида бешта «Шоколадница»ни очишни режалаштирган.

«Ўйлашимча, яқин ойлар ичида биз келишувларни имзолаймиз», - деди у.

Top