Спорт | 17:40 / 31.05.2017
9424
1 дақиқада ўқилади

Wenger In. «Арсенал» расмий маълумот берди

Фото: arcenal.com

«Арсенал» клуби бош мураббий Арсен Венгер билан икки йиллик янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Натижада Венгер «Арсенал»да 2019 йилга қадар қоладиган бўлди. Шунда унинг клуб бош мураббийи лавозимидаги фаолияти жами бўлиб 23 йил давом этган бўлади.

Мураббийга ёзги трансферларда таркибни кучайтириш учун 100 миллион фунт стерлинг миқдорида маблағ ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 5-ўринни қўлга киритди ва 20 йиллик тарихида илк марта Европа чемпионлар лигасида иштирок этмайдиган бўлди.

Тайёрлаган:  Azamat Murodov

Мавзуга оид