Спорт | 10:04 / 01.06.2017
10747
1 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов Арсен Венгернинг «Арсенал»да қолишига муносабат билдирди

Россиялик тадбиркор, «Арсенал»нинг 30 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Алишер Усмонов «канонирлар» устози Арсен Венгернинг янги шартнома тузгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Арсен Венгер «Арсенал»да ишлашда давом этишидан хурсандман. У яна икки йил давомида жамоада қолади. Истайсизми-йўқми у Европанинг энг яхши мураббийларидан бири саналади. Бу ерда асосий жиҳат унинг клубнинг асосий акциядорлари ва бошқа раҳбариятининг ишончини қозонгани бўлмоқда.

Унда мухлислар муносиб бўлган муваффақиятларга эга. Шу билан бирга у узоқ йиллик фаолияти учун муносиб равишда ўз ворисини жамоада қолдириб кетиши мумкин. Аммо раҳбарият қўллаб-қувватлашишисиз бунга эришиб бўлмасди», — дея Усмоновдан иқтибос келтиради Mirror.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov

Мавзуга оид