Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербиянинг янги президенти қасамёд вақтида НАТОга "йўқ" деб айтди
Сербиянинг янги президенти Александр Вучич инаугурацияси вақтида мамлакатнинг НАТОга кирмаслигини айтди. Вучичнинг айтишича, бу ҳолат яқин 5 йилда юз бермайди. Бу ҳақда Pink телеканали хабар бермоқда.
Президент серб ёзувининг энг қадимий ёдгорлиги – 12-асрга тегишли Евангелия китобига қўлини қўйиб қасамёд келтирди. Тантанали маросим Сербия парламентида бўлиб ўтди.
Президентдан қасамёдни Сербия конституцион суди раиси Весна Илич-Прелич қабул қилди. Сербиянинг собиқ бош вазири Томислав Николичнинг ўрнини эгаллади. Николич мамлакатнинг янги президентига президент стандарти ва давлат муҳрини топширди.
Вучич мамлакатда ўтган президентлик сайловларида 55 фоизлик овоз билан ғолиб бўлганди. У бош вазир лавозимида Россия билан муносабатларни яхшилаш тарафдори сифатида танилган.
Мавзуга оид
18:24 / 01.02.2026
АҚШ 48 соат ичида Эронга зарба беради - Вучич
12:01 / 29.12.2025
Вучич Сербияда 2026 йилда муддатидан олдин сайлов ўтказишга ваъда берди
14:09 / 26.12.2025
АҚШ Сербия компаниясига РФ улушини сотиш бўйича музокаралар учун муддат берди
21:07 / 20.12.2025