Жаҳон | 17:50 / 02.06.2017
8952
1 дақиқада ўқилади

Камерунда теракт юз берди, қурбонлар кўп

Камерун шимолида “Боко Ҳаром” гуруҳи худкуш террорчилари томонидан амалга оширилган портлаш натижасида 11 киши ҳалок бўлди, 30 инсон жароҳатланди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар тарқатди.

Таъкидланишича, портлаш Нигерия билан чегарада жойлашган Колофата шаҳрида юз берган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув бошлаб юборилди.

Маълумот учун, “Боко Ҳаром” – Нигерия, Нигер, Чад ва Камерунда ҳаракатланувчи радикал гуруҳ бўлиб, 2015 йилнинг баҳорида ИШИД террорчилик ташкилотига содиқлигини билдирган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид