Италиянинг "Ювентус" клубининг бир неча мухлислари Туринда Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилиш вақтида жабрланишди. Бу ҳақда AFP портали хабар бермоқда.
3 июнда "Ювентус" Кардиффда ўтган Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг "Реал" клубига 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Юве"нинг 20 мингга яқин мухлиси Туриндаги Сан-Карло майдонига учрашувни томоша қилгани тўпланганди. Томоша вақтида номаълум кимса петардани портлатиши оқибатида одамлар орасида саросима бошланган. Портал маълумотларига кўра, юзага келган тиқилинч оқибатида 3 ёшли бола йўқолиб қолган.
"Реал" Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки мавсум ғолиб бўлган илк жамоага айланди. "Ювентус" эса Европанинг клубларо бош мусобақаси финалида 7 маротаба мағлуб бўлди ва бу ўзига хос антирекорд ҳисобланади.