Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон коинотга улкан ракета учирди
Фото: Reuters
Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган энг катта ракета Бенгал кўрфазидаги Шрихарикота оролидаги космодромдан сунъий йўлдош билан коинотга учирилди. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, унда бу ракета-ташувчи орбитага бошқарилувчи кемаларни олиб чиқиш учун қўлланиши мумкин.
Ракета Сатиш Дхаван номидаги Коинот марказидаги парвоз майдончасидан учирилди. Geosynchronous Satellite Launch Vehicle-Mark III (GSLV-Mk III) деб номланган бу ракетани яратиш устида 15 йил ишланди. Ракета оғирлиги 640 тонна келиб, баландлиги 43 метрни ташкил қилади.
GSLV-Mk III орбитага етказиши керак бўлган GSAT-19 сунъий йўлдоши 3 тоннадан оғирроқ бўлиб, бу Ҳиндистон коинот соҳаси учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бундай оғирликдаги сунъий йўлдошларни фазога фақатгина АҚШ, Россия, Европа коинот агентлиги, Хитой ва Япониягина жўната олган.
Ҳисоб-китобларга кўра, янги ракета геостационар орбитага 4 тоннагача, ер атрофидаги пастқам орбитага эса 10 тоннагача юк олиб чиқа олади. Ҳиндистоннинг коинот тадқиқотлари ташкилоти раҳбари Алур Силин Киран Кумар агар миссия муваффақиятли амалга ошса, унда ракета-ташувчи билан келажакда коинотга ҳинд фазогирларини юбориш мумкинлигига умид билдирди.
Ҳиндистонда янги ракетадан ташқари фазога 2,5 тонна юк олиб чиқа оладиган Polar Satellite Launch Vehicle ва GSLV-Mk II ракеталари мавжуд.
Мавзуга оид
21:19 / 15.12.2025
Ҳиндистонда уй бекаларига «маош» тўлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланди
15:48 / 15.12.2025
Ҳиндистонлик вазир Мессини югуртирди (видео)
03:07 / 14.12.2025
Ҳиндистонда футбол мухлислари Месси сабабли стадионни вайрон қилишди
07:59 / 13.12.2025