07:55 / 07.06.2017
9510

Мавритания ҳам Қатар билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди

Фото: travelask.ru

Мавритания бошқа бир қатор давлатлар ортидан Қатар билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди. Бу ҳақда AMI ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Мавритания ҳукумати баёнотида таъкидланишича, Қатарнинг сиёсати минтақадаги террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва экстремистик ғояларни тарқатиш билан боғланган.

Мавритания, шунингдек, Қатарни кўплаб араб давлатларида анархия ва кескинликни илдиз орттириш ва бу давлатлар ҳамда Европа ва дунёда гуманитар фалокатлар келтириб чиқаришда айблади.

Мавритания ҳукумати Қатарга араб дунёси бирлиги тамойилларига путур етказиш одат тусига киргандан афсусланиш билдирди.

Бунгача Иордания Қатардаги элчихонасининг даражасини пасайтиришга қарор қилганди. Иордания ҳукумати, шунингдек, ўз ҳудудида Қатарнинг "Ал-Жазийра" телеканали фаолиятини тақиқлади.    

Top