Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрон метросида иккита поезд тўқнашиши оқибатида кўплаб одамлар жароҳат олдилар
Фото: AFP 2017/ Salah Habibi
Эрон пойтахти Теҳрон метросида иккита поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 48 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Авария 6 июнда маҳаллий вақт билан соат 18:15да Теҳрон метросининг иккинчи йўналишидаги "Тарашт" станциясида юз берган.
Станция платформасида турган поездга унинг ортидан келаётган поезд келиб урилган.
Жароҳатланганлардан 40 нафари шифохонага етказилган, улардан баъзилари жиддий жароҳатлар олганлар.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
10:47 / 24.12.2025
Тошкент метросида янги тажриба: тўлов — кафтдаги “томир изи” билан
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
11:03 / 17.12.2025