Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 фунтга сотиб олинган узук 65700 баробар қимматроққа сотилди
Фото: dni24.com
Лондондаги аукционда 10 фунтга сотиб олинган бриллиант кўзли узук 657 минг фунтга (847 минг доллар) сотилди.
Савдоларгача нарх белгиловчилар заргарлик буюми 350 минг фунтга (452 минг доллар) сотилади, деб тахмин қилгандилар. Лекин Sotheby's аукционидаги савдо вақтида узукнинг нархи тахмин қилингандан икки баробарга ошиб кетди.
Узукнинг эгаси уни Лондоннинг Хаунслоу туманидаги Ғарбий Мидлсекс касалхонаси ёнидан товарларни арзон нархда сотиш вақтида харид қлиган. У кўп йиллар давомида узукни оддий бижутерия деб ҳисоблаб, уни 26 қиротли бриллиант билан безалганидан бехабар ҳолда тақиб юрган.
Sotheby’ аукцион уйи узукда 26,27 қиротли бриллиант борлигини билиб уни сотиб беришга қарор қилган. Узукдаги тошнинг ҳақиқийлигини Америка Геммотология институти тасдиқлаб, бунга шубҳа қолдирмади.
Аукцион ташкилотчилари уни 350 минг фунтга сотишни мўлжаллаган эдилар. Лекин узукнинг якуний нархи уларни ва эндиликда унинг собиқ эгасини хурсанд қилиб юборди.
Узукнинг собиқ эгаси ундаги тош ҳеч қандай қийматга эга эмас ва у XIX асрда шишадан кесиб олинган, деб ўйлаган. Бироқ "Теннер" номли бу узукнинг тарихи номаълумлигича қолди. Балки узук тарихини унинг янги эгаси билишга муваффақ бўлар.
Мавзуга оид
18:39 / 05.12.2025
Кимошди савдосида энг қиммат нархда сотилган автомобил маълум бўлди
14:29 / 16.11.2025
Even Realities янги G2 ақлли кўзойнакларини тақдим этди
14:56 / 29.10.2025
Асакабанкнинг Тошкентдаги биноси 187,7 миллиард сўмга сотилди
17:03 / 28.10.2025