13:29 / 10.06.2017
6758

Toshiba АҚШдаги икки реактор қурилиши учун Southern компаниясига ҳақ тўлайди

Япониянинг Toshiba корпорацияси Американинг Southern компаниясига Жоржия штатидаги иккита ядро реакторлари қурилишини тугатиш учун 3,68 млрд доллар тўлайди. Аслида, бу АЭСни Япония гигантининг касодга учраган Westinghouse Electric шўъбаси қуриши керак эди.

Қайд этилишича, тўловларни тўлаш шу йилнинг октябрь ойида бошланади ва 2021 йил январигача давом этади. Жоржиядаги иккита атом реакторлари қурилиши Southern ва Westinghouse Electric ҳамкорлигида олиб борилаётган эди. 

Жорий йил март ойи охирида Westinghouse Electric Нью Йорк судига мурожаат қилиб, банкротлик бўйича ҳужжатларни топширди. Бу жараён АҚШнинг Банкротлик кодекси 11-бобига мувофиқ ташкил этилади. Бу эса, мавжуд лойиҳаларга зиён етказмасдан корхонани қайта ташкил этиш имконини беради. 

Top