Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018 саралаши, F гуруҳи. Словакия Литвани енгиб, иккинчи ўринга кўтарилди
Европада 2018 йилги жаҳон чемионати саралаши доирасида F гуруҳида учинчи учрашув ҳам якунланди.
Словакия Литва устидан муҳим ғалабага эришди. Вильнюсдаги «LFF — Ветра» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.
32-дақиқада Владимир Вайсс Марек Ҳамшикнинг пасидан кейин ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Ҳамшикнинг ўзи Литва дарвозасини ишғол этди. Ўйин охирида Арвидас Новиковас битта жавоб голини йўллади.
Бу ғалабадан кейин словаклар очколари сонини 12тага етказди ва Словенияни қувиб ўтиб, 14 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган Англиядан кейинги иккинчи ўринга жойлашди.
ЖЧ-2018 саралаши, Европа
6-тур
Литва – Словакия 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 32 Вайсс, 0:2 – 58 Ҳамшик, 1:2 – 90 Новиковас.
Литва – Зубас, Киянскас, Славицкас, Боровскис, Климавичюс, Куклис, Сливка (Дапкус, 75), Черных, Вальскис (Матулявичюс, 72), Шярнас, Новиковас.
Словакия – Дубравка, Пекарик, Дюрица, Шкртел, Шкриньяр, Мак (Руснак, 77), Ҳамшик, Дуда (Бенеш, 90), Грегуш, Вайсс, Губочан (Дьомбер, 58).
Огоҳлантиришлар: Вальскис (35), Шкртел (40), Шкриньяр (42), Климавичюс (57), Шярнас (69), Дюрица (90).

Мавзуга оид
09:45 / 17.01.2026
Литва россиялик ва беларусликни Россия топшириғи билан теракт содир этишда айблади
11:48 / 08.01.2026
Литва бош вазири: россиялик мухолифатчи Волков Литвада қолмаслиги керак
14:24 / 06.01.2026
Болтиқ денгизида Литва–Латвия оптик кабели шикастланди
11:05 / 10.12.2025