17:04 / 15.06.2017
13526

Путин: Россия ФҚБ собиқ директорига сиёсий бошпана беришга тайёр

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, мамлакат ФҚБ собиқ директори Жеймс Комига сиёсий бошпана беришга тайёр. Бу ҳолат у АҚШда таъқиб қилинадиган бўлса, рўй бериши мумкин.

«У (Жеймс Коми) тўсатдан президент билан суҳбатни ёзиб олганини айтди, кейин эса ўз дўсти орқали уни ОАВга берди. Бу ғалати эшитилмоқда ва тасаввур уйғотмоқда – махсус хизматлар раҳбари Олий бош қўмондон билан суҳбатни ёзиб олиб, сўнг уни дўсти орқали ОАВга бериши. Унда ФҚБ директори жаноб Сноудендан нимаси билан фарқ қилади?» - дея таъкидлаб ўтди Путин тўғридан-тўғри мулоқот давомида.

Унинг сўзларига кўра, Коми бундай ҳолатда – махсус хизматлар раҳбари эмас, балки маълум позицияни ҳимоя қилаётган ҳуқуқ ҳимоячисидир.

«Дарвоқе, агарда унга нисбатан таъқиб амалга ошириладиган бўлса, биз унга ҳам Россияда сиёсий бошпана тақдим этишга тайёр бўламиз», - дея маълум қилди Россия президенти.

Top