Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2017 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ирландия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдриан Макдейдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди ва уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ирландия муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган 2017-2021-йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлатнинг парламентлари, ишбилармон доиралари, таълим муассасалари, фан маданият ва санъат арбоблари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш имконини яратади. Шу мазмунда истиқболли масалаларни биргаликда ҳал қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
18:07 / 27.11.2025
Президент 7 та давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
09:43 / 27.11.2025