23:46 / 16.06.2017
17748

Қозоғистонда ниқобни тақиқлаш ва атеистлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга бел бойланди

Қозоғистон ҳукумати жамоат жойларида ниқоб ва паранжи кийишни тақиқлаш ва атеистлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга мўлжалланган чоралар кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда республиканинг Дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазирлигида маълум қилинди.

Ҳозирда идора шунга мувофиқ қонун лойиҳасининг матни устида ишламоқда. Ҳукумат вояга етмаганларни ноқонуний равишда диний фаолиятга жалб қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш, диний ташкилотларнинг молиявий шаффофлик даражасини ошириш ва улар билан боғлиқ давлат хизматчилари устидан назоратни кучайтиришни режалаштирган.

Шунингдек ҳукумат атеистлар ҳуқуқи ҳимоясига алоҳида эътибор қаратиш ва хорижда диний таълим олиш усулларини тартибга солишга алоҳида эътибор қаратади. Бундан ташқари, жамоатчилик жойларида юзни кўришга тўсқинлик қилувчи кийимларни кийишга тақиқлов қўймоқчи. 

"Бу ишда асосий мақсад - мамлакатнинг хавфсиз келажаги. Биз учун одамлар радикал диний оқимларнинг хавф моҳиятини англаши ҳамда улар ва анъанавий диний асослар ўртасидаги фарқларни тушуниши зарур аҳамиятга эга", - дея изоҳ беради дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазири Нурлан Ермекбаев.

Top