Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 2016 йил учун молиявий ҳисоботини чоп этди
Фото: Ron Sachs / DPA / Globallookpress.com
АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йил учун молиявий ҳисоботини тақдим қилди. 98 саҳифалик ҳужжат ҳукумат ҳузуридаги ахлоқ масалалари бўйича бюро сайтида чоп этилди.
Ҳужжатга кўра, Трамп ўтган йил гольф-клубларидан 298 млн доллар даромад олган. У, шунингдек, Флоридадаги "Мар-а-Лаго" курортидан 37,2 млн доллар ишлаб топган. Шунингдек, Трамп ўтган йили Вашингтонда очилган Trump Hotel меҳмонхонасидан 19,7 млн доллар фойда кўрган.
Ҳисоботда Трамп президент лавозимига киришишидан олдин раҳбарлик лавозимларини тарк этган 565 та компания номи келтириб ўтилган.
Ҳисоботга кўра, Трампнинг қарзи 315 миллион долларни ташкил қилади.
Оқ уйда таъкидланишича, ҳисобот кўнгилли тарзда тақдим қилинган, ваҳоланки Трамп буни 2018 йил май ойигача қилмаслик ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
17:02 / 17.11.2025
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифаси жорий этилиб, йирик компаниялар олдига ҳисобдорлик талаблари қўйилади
14:32 / 09.02.2021
МҲХС ҳужжатлари ўзбек тилига таржима қилинмоқда
15:48 / 04.01.2021
1 январдан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтилди. У ўзи нима ва Ўзбекистонга нега керак?
11:18 / 25.08.2020