Тошкентда йўл ўтказгич қурилиши туфайли автобуслар йўналишлари ўзгарди
Тошкентнинг кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгич қурилиши ишлари давом этаётгани муносабати билан йўлда автотранспорт воситалари қатнови вақтинчалик ёпилган.
«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинишича, 18 июндан 10 июлга қадар трассада 12, 26, 37, 68, 81, 93 ва 127 рақамли автобуслар ҳаракати ўзгаради.
«Қурилиш даврида 12, 26, 37, 68, 81, 93, 127-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Саракул, Меҳрижон ва Қўшкўприк кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишида давом эттиради. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилган хабарда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев март ойида Фарғона йўлини Нукус кўчаси билан боғловчи кўприк лойиҳаси билан танишганди. Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилади.
Фарғона йўли кўчасидан Истиқбол кўчасига ўтувчи йўл ўтказгич турар-жой даҳасини айланиб ўтади ва шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан боғлайди.
Мавзуга оид
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
08:28 / 31.08.2024