Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон ҳаракати Франция Миллий йиғилишида мутлақ кўпчилик ўрин олди
Фото: REUTERS / Christophe Archambault
Францияда 577 та сайлов округидан 553 тасида мамлакат парламенти қуйи палатаси – Миллий йиғилишга сайловларга якун ясалди. Округлардан 293 тасида ғалабани Франция президенти Эммануэль Макроннинг "Олға, республика" ҳаракати вакиллари қўлга киритишди ва шу тариқа қуйи палатада мутлақ кўпчилик ўрин олишди. Бунга эса 289 мандат зарур эди.
Яна 40 та мандат MoDem ("Демократик ҳаракат") партияси номзодларига насиб қилди.
"Республикачилар" партияси 110 та мандат, Социалистик партия 28 та, "Демократлар ва мустақиллар иттифоқи" 17 та, "Забт этилмаган Франция" 16 та, Франция коммунистик партияси 10 та ва Марин Ле Пеннинг "Миллий фронт"и 8 та мандат олган.
Мавзуга оид
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
14:35 / 22.12.2025
Париж Путиннинг Макрон билан мулоқотга тайёрлигини олқишлади
14:02 / 22.12.2025